Индонезияда зилзила оқибатида 46 киши ҳалок бўлди (видео)

Олам

image

Бугун, 21 ноябрь куни Индонезиянинг Ява оролида зилзила содир бўлди. Оқибатда 46 киши ҳалок бўлди, 700 га яқин киши жароҳатланди. Бу ҳақда оролнинг Чианжур шаҳри маъмурияти раҳбари Херман Суҳерман маълум қилди.

Қайд этилишича, Чианжур шаҳри 5,6 магнитудали зилзила эпимарказига айланган. Шунингдек, зилзила мамлакат пойтахти Жакартада ҳам сезилган.

“Сўнгги маълумотларга кўра, 46 киши ҳалок бўлган. Кўп ҳудудлардан қурбонлар ҳақида маълумот келишда давом этмоқда. Жами 700 га яқин одам жароҳат олди”, дейди Херман Суҳерман “Kompas” телеканалига берган интервьюсида.

Жабрланганларнинг кўпчилигида синиш ҳолати кузатилган.

Индонезия табиий офатларга қарши курашиш миллий агентлигига кўра, ўнлаб бинолар, жумладан, ислом мактаб-интернати ва шифохоналар зарар кўрган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг