Индонезияда кучли тошқин оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Олам

image
0:00
0:00
download

Индонезиянинг Ява штатида кучли ёмғир сув тошқинларини келтириб чиқарди. Тошқин оқибатида 8 киши ҳалок бўлган, 3 киши эса бедарак йўқолган. Бу ҳақда “Al-Jazeera” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 4 ноябрь куни Аржуно тоғи ёнбағирларидаги дарёлар тошиши оқибатида Шарқий Ява штатидаги Кота-Бату шаҳридаги бешта қишлоқни сув босган.

“Ҳозирча биз бедарак йўқолган уч кишини топишга ҳаракат қилмоқдамиз”, дейди Табиий офатлар оқибатларини бартараф қилиш агентлиги раҳбари Абдул Мухарий баёнотида.

Маълум қилинишича, йўлларнинг тўсилиши, қалин лой ва вайроналар билан қоплангани ёрдам ишларига тўсқинлик қилмоқда.

Агентлик тарқатган сурат ва видеоларда кўприк бузилгани, уйлар ва машиналар қалин лойга ботганини кўриш мумкин.

Расмийлар етказилган зарар ва эҳтимолий қурбонлар ҳақида маълумот йиғишда давом этмоқда ва улар жабрланган ҳудудлардаги одамларни ҳукумат бошпаналарига эвакуация қилишни бошлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг