Инҳа университети карантинга ёпилди. Талабалардан бирида COVID-19 аниқланган

Жамият

image

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 23 мартдан икки ҳафта муддатга карантинга ёпилди. Бир нафар талабада коронавирус аниқланган.

Ушбу хабарни университет Матбуот хизмати ҳам тасдиқлади

“22 март куни университетнинг иккала биноси (ўқув хоналари, лабораториялар, идоралар, кутубхона, ошхоналар, йўлаклар, заллар, зинапоялар, лифтлар ва бошқалар) ҳам тўлиқ дезинфекция қилинди”, дейилади университет хабарида.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Тошкент шаҳрида коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпаймоқда.

Аввалроқ Тошкентда ўқувчилар, талабалар ва ташкилотлар ходимларида коронавирус аниқланаётгани, шу сабабдан жойлардаги назорат тадбирлари қайта жорий этилгани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, жорий йилнинг 15 март куни Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 117-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси ҳам 2 нафар тарбияланувчи ва 2 нафар тарбиячида COVID-19  аниқлангани сабаб карантинга ёпилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

137

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг