Имомали Раҳмоннинг синглиси коронавирусдан вафот этди
Олам
−
21 Июль 2021
10536Кеча, 20 июль куни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг синглиси, 64 ёшли Қурбонбий Раҳмонова вафот этди. Бу ҳақда Тожикистон Президенти Матбуот хизмати хабар берди.
Маҳаллий ОАВнинг мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб маълум қилишича, Раҳмонова коронавирус инфекциясига чалиниб, Тожикистон пойтахти Душанбедаги 5-сонли клиник шифохонада даволанаётган бўлган.
Хабарларга кўра, бугун, 21 июль куни Раҳмонова ўзининг туғилиб ўсган жойи Тожикистон жанубидаги Данғара туманида дафн этилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 июль куни Имомали Раҳмоннинг қайнонаси Ўзбекбий Асадуллоева ҳам коронавирусдан вафот этган эди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023