Имомали Раҳмон коронавирусга қарши эмланди

Олам

image
0:00
0:00
download

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда “Спутник” нашри ёзмоқда.

Қайд этилишича, ушбу маълумотни Тожикистон давлат раҳбари Матбуот котиби Абдуфаттоҳ Шарифзода тасдиқлаган.

Шу билан бирга, Тожикистон раҳбари қандай вакцина билан эмлангани ҳозирча айтилмаяпти. Қайд этиш керакки, аввалроқ, Президент Раҳмон Суғд вилоятига қилган ташрифида фуқароларни эмланишга чақирган.

Кейин Раҳмон коронавирусга қарши эмланганини айтди ва ҳаммага ундан ўрнак олишни маслаҳат берди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тожикистон шифохоналарида коронавирусга қарши импорт қилинган уч турдаги: АҚШнинг Moderna, Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган AstraZeneca ва Хитойнинг CoronaVac препаратлари мавжуд.

Жорий йилнинг 25 июнида мамлакат пойтахти Душанбеда 18 ёшдан ошган мамлакат фуқаролари ўртасида COVID-19 га қарши эмлаш кампанияси бошланди. Қайд этиш керакки, Тожикистонда аҳолининг 48,0 фоизини эмлашга етадиган вакцина захираси мавжуд.

Маълумот ўрнида, шу вақтга қадар Марказий Осиё давлатлари раҳбарларидан Қирғизистон Президенти Садир Жапаров (Хитойнинг “Sinopharm”), Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев (Россиянинг “Спутник V”), Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев (Россиянинг “Спутник V”), Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев (вакцина ҳақида маълумот йўқ), Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон (вакцина ҳақида маълумот йўқ) коронавирусга қарши эмланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг