Имомали Раҳмон Душанбега жўнаб кетди

Жамият

image

Бугун, 3 июнь куни Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабар берди.

2 июнь куни Тошкентда ўтган музокараларда кўплаб келишувларга эришилди, икки томонлама муносабатларни иттифоқчилик даражасига кўтариш тўғрисида тарихий қарор қабул қилинди. Давлат раҳбарларининг самимий мулоқоти 3 июнь куни Хоразмда давом этди.

Олий мартабали меҳмонни Президент Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди. Сўнг давлат раҳбари Тошкентга қайтиб келди.

Эслатиб ўтамиз, 1 июнь куни Имомали Раҳмон расмий ташриф билан Тошкентга келган эди. Ташриф икки кун давом этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг