Имомали Раҳмон бешинчи марта қасамёд қилди

Олам

image

Бугун, 30 октябрь куни Душанбедаги “Коҳи Сомон” саройида Тожикистоннинг янги сайланган Президенти Имомали Раҳмоннинг инаугурация маросими ўтказилди. Раҳмон бешинчи марта қасамёд қабул қилди. Маросим давлат телеканалида жонли эфирда намойиш қилинди.

Миллат саройида Раҳмонга президентлик рамзлари – штандарт, белги, биринчи даражали “Ситораи президенти Точикистон” (Тожикистон Президенти юлдузи) ва Президент гувоҳномаси топширилди.

Шундан сўнг, Имомали Раҳмон “Коҳи Сомони” саройида парламент ва Ҳукумат аъзолари ва жамоатчилик вакиллари олдида халқ ва Конституцияга содиқликка қасамёд қилди.

“Мен Президент сифатида республика Конституцияси ва қонунларини ҳимоя қилишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини кафолатлашга, Тожикистоннинг сиёсий, иқтисодий ва маданий мустақиллигини ҳимоя қилишга, халққа садоқат билан хизмат қилишга қасам ичаман”, деди Имомали Раҳмон.

Шундай сўнги, Раҳмоннинг инаугурация маросими иштирокичиларига қаратилган нутқи бошланди. Унда Тожикистонни ривожлантиришнинг асосий йўллари ҳақида айтиб ўтилди.

У Тожикистон халқига ишонч билдириб, сайлагани учун миннатдорлик билдирди.

Раҳмоннинг инаугурацияси 2006 ва 2013 йилдаги каби ҳорижий давлатлар раҳбарлари иштирокисиз ўтказилди.

1999 йилда Имомали Раҳмон иккинчи марта қасамёд қилганда маросимда юқори мартабали ҳлоижлик меҳмонлар ҳам иштирок этган. Жумладан, Россия Президенти Владимир Путин иштирок этиб, нутқ сўзалаган.

Мамлакатнинг янги сайланган Президентининг инаугурация маросими тугагандан сўнг, давлат раҳбарининг кортежи пойтахтнинг Дўсти майдонига боради, у эрда Тожикистон хавфсизлик кучлари аскарлари ва офицерлари иштирокида ҳарбий парад бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Имомали Раҳмон 11 октябрь куни ўтказилган сайловда 90,92 фоиз овоз йиғиб, сайловда ғалаба қозонди. бундан аввал у 1994, 1999, 2006 ва 2013 йиллардаги сайловларда ғалаба қозонганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Имомали Раҳмон

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг