Илк расмий ўйинида гол урган Шомуродов “Рома”га муҳим ғалаба келтирди

Спорт 11530
image

Кеча, 19 август куни UEFA Конференциялар лигаси саралаш босқичи доирасида Туркиянинг “Трабзонспор” ҳамда Италиянинг “Рома” клублари ўзаро тўқнаш келди. Унда италияликлар ўйин якуни арафасида Элдор Шомуродов урган гол туфайли ғалабани қўлга киритди. 

Римликлар сафида Лоренцо Пеллегрини 55-дақиқада ҳисобни очган бўлса, орадан 9 дақиқа ўтиб, “Трабзонспор” вакили Корнелиус мувозанатни тиклади. Ушбу баҳсда “Рома” сафида расмий ўйинлардаги дебютини ўтказаётган Элдор Шомуродов 81-дақиқада “бўрилар”га ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.

Энди томонлар жавоб баҳсида 1 ҳафтадан кейин Римда тўқнаш келади. Мазкур ўйин ғолиби Конференциялар лигаси турнирининг гуруҳ босқичига йўлланма олади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 576
Рейтинг: 3
t
×