Илк мағлубиятини қабул қилган Бектемир Мелиқўзиев нима билан банд?

Спорт 14983
image
-

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида (-76,2 кг) фаолият юритаётган Бектемир Мелиқўзиев (7-1, 6КО) ўзининг охирги жангида 19 июнь куни АҚШнинг Техас штатида америкалик Габриел Росадога қарши рингга кўтарилган эди ва 12 раундга мўлжалланган жангнинг 3-раундида нокаутга учраб, профессионал боксдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олганди. Бир муддат танаффусдан сўнг, Мелиқўзиев яна енгил машғулотларни бошлади.

“Укам сафимизга қайтди, биз биргаликда машғулот ўтказдик ва яқин орада бўлажак жангларга тўлиқ тайёргарликни бошлаймиз”, деб ёзади яна бир ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев ўз Instagram саҳифасида.ч

Маълумот учун, Бектемирнинг ҳисобида шу пайтгача 7 та жангдаги 7 та ғалаба бор, шуларнинг 6 тасини боксчи нокаут билан якунлаган.

Росадонинг раунд ўртасидаги ўнг қўли билан йўллаган кучли зарбаси Бектемирни рингга қулатди. Ушбу вазиятда рефери жангни тўхтатган ва Росадонинг ғалабасини қайд этди. Таъкидлаш керакки, 1-раундда Бектемир ҳам рақибини нокдаун ҳолатига туширишга улгурди. Умуман, нокаутгача Бектемир жангни ўз фойдасига ҳал қилаётганди. Биргина зарбани ўтказиб юбориш ўзбекистонлик боксчига қимматга тушди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 805
Рейтинг: 3.1
t
×