Илк баҳсни ғалаба билан якунлаган Абдураҳмонов чорак финалда тўхтатилди

Спорт 1271
image

Токио-2020 Олимпиадасида айни дамда эркин кураш баҳслари давом этмоқда. Бугун, 5 август куни ўзбекистонлик курашчи Бекзод Абдураҳмонов Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги иштирокини бошлади. 

Дастлабки даврада курашчи Пуэрто-Рико вакили Франклин Гомес билан рақобат олиб борди ва унинг яққол устунлигида ўтган беллашувда ғалабани қўлга киритди.

Шу тариқа чорак финалга йўл олган Абдураҳмонов россиялик Заурбек Сидаковга қарши гиламга чиқди. -74 кг вазн тоифасидаги спортчининг Сидаковга қарши баҳси анча оғир ўтди. Икки карра жаҳон чемпионига қарши муносиб курашган Абдураҳмонов, афсуски, ушбу беллашувда имкониятни бой бериб қўйди. 

Энди Сидаков ярим финал баҳсини муваффақиятли ўтказган тақдирда Абдураҳмонов бронза медали учун курашни давом эттиради.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 18
Рейтинг: 3.3
t
×