Илҳом Алиев Мирзиёев ўтган йили олган халқаро мукофотга лойиқ кўрилди

Олам

image

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Туркий дунё ёзувчилари, зиёлилари ва санъаткорлари жамғармаси (Türk Dünyası Yazarlar ve Sanatçılar Vakfı – TÜRKSAV) томонидан таъсис этилган “Туркий дунё тикланишига қўшган улкан ҳиссаси учун” халқаро мукофотига сазовор бўлди.

Мукофотни топшириш маросими анъанага кўра, май ойида бўлиб ўтади. 

TÜRKSAV бошқарув кенгаши раиси Яҳё Акенгиннинг қайд этишича, 1919 йил 19 май куни Туркия Республикасининг асосчиси Мустафо Камол Отатурк томонидан Онадолу ерларидан бошланган турк дунёсининг тикланиши бугунги кунда туркий оламнинг империализмга қарши чиққан раҳбарлари томонидан Ўрта Осиё даштлари ва Кавказ водийларида давом этмоқда. 

Акенгин Арманистонга қарши 44 кунлик урушда Озарбайжон Қуролли Кучларининг ғалабасига эътибор қаратди. 

Жамғарма раҳбари Озарбайжоннинг Қорабоғда Президент Илҳом Алиев бошчилигида туркийзабон мамлакатларнинг яқиндан қўллаб-қувватлаши ва Туркий Кенгашнинг маънавий кўмаги билан ғалаба қозониши айни пайтда турк дунёсининг империалистик фикрлашга қарши ютуғи эканлигини таъкидлаган.

“Жамғарма кенгаши номидан шуни айтмоқчиманки, ушбу курашни бошқарган жаноб Илҳом Алиевга ушбу мукофотни топшириш биз учун катта шарафдир”, дея қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ушбу мукофот Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга топширилган эди. 

Мукофотга турли йилларда Туркия Президенти Сулаймон Демирел, Озарбайжон Президенти Ҳайдар Алиев, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев ва бошқалар сазовор бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Илҳом Алиев

Баҳолаганлар

214

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг