Тошкентда “КАМАЗ” иштирокида даҳшатли автоҳалокат юз берди

Жамият

image

Жорий йилнинг 18 июнь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида “КАМАЗ” иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Оқибатда икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Воқеа шу куни, соат 06:00 ларда туманнинг ТХАЙ кўчаси, “Дилшод” кафеси қаршисида юз берди. 1982 йилда туғилган ҳайдовчи М.И. “КАМАЗ” машинасини бошқариб кетаётиб ухлаб қолади. Оқибатда руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги реклама шитига урилади.

ЙТҲ оқибатида “КАМАЗ” русумли юк автомашинаси салонида ёнғин содир бўлган.

Бунинг натижасида ҳайдовчи тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, йўл четида турган пиёда (Достон исмли, ёши тахминан 25-30 ларда, айни вақтда шахсига ва ўлими сабабига аниқлик киритилмоқда) ҳам тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

405

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made