Икки аёлни фоҳишалик учун Туркияга жўнатаётган эркак ушланди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 13 май куни икки нафар моддий жиҳатдан қийналган аёлни Туркияга фоҳишалик қилиш учун жўнатаётган эр-хотин қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар берди.

Билдирилишича, Бўка шаҳрида яшовчи эр-хотин 1989 йилда туғилган З. ва 1995 йилда туғилган К. исмли шахслар олдиндан жиноий тил бириктириб, Тошкент вилоятида яшовчи моддий жиҳатдан қийналган 1999 йилда туғилган М. ва 1994 йилда туғилган М.га Туркияда мўмай даромад тўланадиган иш топиб беришини, ваъда қилган. “Ҳожатбарор”лар ёрдам сифатида йўл харажатларини ўз ҳисобидан қоплаб беришини ҳам айтган.

Дастлабки суруштирувлар давомида уларнинг мақсади аёлларни Туркия давлатига фоҳишалик учун юбориш эканлиги аниқланган. З.нинг турмуш ўртоғи К. жорий йилнинг апрель ойида эри билан олдиндан келишган ҳолда Туркия давлатига жўнаб кетгани ва турмуш ўртоғи олиб бориши керак бўлган аёлларни кутиб олиши кераклиги маълум бўлган. 

З. аёлларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан Тошкент-Истанбул авиарейси орқали Туркияга олиб кетаётган вақтида вилоят ИИББ тезкор ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бўка тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси 25, 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

одам савдоси Тошкент вилояти

Баҳолаганлар

131

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг