“Иккала давлат манфаатларига жавоб беради”. Жапаров Кампиробод келишувига изоҳ берди

Олам

image
0:00
0:00
download

Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги давлат чегараси тўғрисидаги битим икки давлат манфаатларига мос келади. Бу ҳақда Қирғиз Республикаси Президенти сайти ёзмоқда. 

Гап шундаки, кеча, 3 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Бишкекка бориб, Ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев билан чегара масаласида музокара ўтказди, чегарага оид бир қатор ҳужжатларни имзолади, сўнг Президент Садир Жапаров қабулида бўлди. 

Жапаров ва Норовнинг суҳбати ҳақидаги хабарда одатий тарзда қайд этилишича, учрашувда “Қирғизистон ва Ўзбекистон кенг қамровли ҳамкорлиги, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш”, қирғиз-ўзбек муносабатларини дўстлик, яхши қўшничилик руҳида жадал ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилган. 

Жапаров, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга салом ва эзгу тилаклар йўллаган. 

Қирғизистон Республикаси Президентининг пресс-релизининг сўнггида қайд этилишича, учрашувда Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги давлат чегараси тўғрисидаги битим икки давлат манфаатларига мос келиши таъкидланган. 

Жапаровнинг матбуот хизмати Қирғизистон ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлари томонидан Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида Кампиробод сув омбори сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги Битим имзолангани ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган. 

Эслатиб ўтамиз, Норов кеча, 3 ноябрь куни қирғизистонлик мавқедоши Жээнбек Кулубаев билан музокаралардан сўнг, қуйидаги ҳужжатларга имзо чеккан. 

•    Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги Битим;

•    Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Кампиробод сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги Битим;

•    Қирғизистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ўртасида сув хўжалиги масалалари бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;

•    Қирғизистон Республикаси Рақамли ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ўртасида ҳамкорлик Меморандуми;

•    Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Дипломатик академияси ва Марказий Осиё халқаро институти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;

•    Икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик Дастури.

Шунингдек, Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлари томонидан қўшма баёнот қабул қилинган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

134

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг