ИИВ ЙПХ ходимлари ДСИ бошлиғи ўринбосарини ўлдириб қўйгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

Жамият

image
Сенат ДСИ бошлиғи ўринбосари ўлими билан боғлиқ ҳолатни назоратга олди north_east

Сенат ДСИ бошлиғи ўринбосари ўлими билан боғлиқ ҳолатни назоратга олди

Аввалроқ Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосари йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан ўлдириб қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ҳолат жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлиши ортидан Ички ишлар вазирлиги воқеа юзасидан расмий муносабат билдирди ҳамда тарқалаётган хабарларни ёлғон ва нохолис ахборот деб атади.

Вазирлик прокуратура органлари томонидан ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини ва тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилиб, қуйидаги асослар билан содир бўлган мазкур ҳолатга ўз муносабатини билдирган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасига кўра “Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмаслиги белгиланган.

Вазирлик Жиноят процессуал кодексининг 23-моддаси (Айбсизлик презумпцияси)ни ҳам эслатиб, унга кўра, “Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи унинг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда назарда тутилган тартибда исботлангунга ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқлангунга қадар айбсиз ҳисобланиши” қайд этган. Мавжуд қонунчилик талабларига амал қилинмаган ҳолда муносабат билдириш натижасида оммада салбий ижтимоий фикр шаклланишига сабаб бўлиши мумкин.

“Шунингдек, журналистика фаолияти билан шуғулланадиган ҳар бир шахс бевосита “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги қонуннинг 11-моддаси (Ахборотнинг тўғрилиги учун жавобгарлик)да қайд этилган, яъни оммавий ахборот воситалари эълон қилинаётган ахборотнинг тўғрилигини текшириб кўришлари шартлиги ва улар ахборот берувчи билан биргаликда унинг тўғрилиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлишлари ҳамда “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддаси (Оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги)да оммавий ахборот воситалари қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборотни излаш, олиш, тадқиқ этиш, тарқатиш, ундан фойдаланиш, уни сақлаш ҳуқуқига эгалиги ҳамда тарқатилаётган ахборотнинг холислиги ва ишончлилиги учун белгиланган тартибда жавобгар бўлиши белгиланганлиги ҳақидаги нормалардан бевосита хабардор бўлишлари лозим.

Шу билан бирга, шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ёки нохолис ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш қонунчиликка асосан жавобгарликка тортилиши учун асос бўлиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз”, дейилади вазирлик муносабатида.

Маълумот ўрнида, 10 июнь куни тунда 42 ёшли Каттақўрғон туман солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари ўзининг Cobalt русумли автомобилида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги сабабли ЙПХ инспекторлари томонидан тўхтатилган.

Ички ишлар вазирлиги ҳолат юзасидан расмий маълумот берди. Унга кўра, Жорий йилнинг 10 июнида тунги соат 00:50 ларда Cobalt русумли автотранспорт светофорнинг қизил чироғидан тўхтамасдан ўтиб, ходимларнинг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан, автотранспортда юқори тезликда ҳаракатланиб яширинмоқчи бўлган.

Ҳудуддаги 4R-243 автомобиль йўлининг 7 километрига етганида Cobalt йўл қатнов қисмининг ўртасида тўхтаб, ҳайдовчи автотранспортни ташлаб, пиёда қочишга уринган.

Ҳуқуқбузар, ходимлар томонидан ушланиб, ўта маст ҳолатда бўлганлиги гумон қилиниб, тиббий кўрикдан ўтиш учун таклиф қилинганида, фуқаро А.А. ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан фаол қаршилик кўрсата бошлаган.

Шу вақт оралиғида тиббий кўрикка олиб бориш учун транспорт воситасига ўтказилган фуқаро А.А.нинг соғлиғи ёмонлашиб, воқеа жойига тез тиббий ёрдам хизмати чақиртирилган. Кўрсатилган муолажаларга қарамай фуқаро А.А. вафот этган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 206-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ Каттақўрғон

Баҳолаганлар

927

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг