ИИБдан ўлиги чиққанлар. Ғиёсов Андижон ва Қашқадарёдаги ҳолат фактларига тўхталди

Жамият

image

Январь ойида Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида ва жорий йил июнь ойида Андижон шаҳрида рўй берган ҳолат Ички ишлар тизимига тушган катта доғ. Бу ҳолатни кечириб бўлмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов  “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатида ўтган жамоатчилик мулоқотида сўз очди. 

“Албатта, жорий йилнинг 30 май куни Андижон шаҳрида содир этилган мудҳиш воқеа, ундан олдин 22 январь куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги бизни ходимлар томонидан содир этилган жиноят, кечириб бўлмас ҳолат, тизим шаънига тушган катта доғ. Бундан кейин ҳар қанча ижобий саъй-ҳаракат қилмайлик, бу доғлар бизларни камчилигимиз хақида доим эслатиб туради”. 

Ғёисовнинг қайд этишича, ушбу ҳолат оммавий ахборот воситалари орқали тарқатилмаганда “ёпди-ёпди” бўлиб кетар эди, деган тахминлар ўринсиз. Бунга тўхталаркан у шундай дейди: 

“Барчани эътиборини шунга қаратмоқчиманки, агар ички ишлар бўлимига олиб келинган шахсга нисбатан жароҳат етказилганлиги аниқланса, бу фавқулодда ходиса сифатида баҳоланади. Кечиктирмасдан гуруҳ тузилиб, воқеанинг барча тавсилотлари ўрганилади.

Айримлар “Мана яхшиям бу ижтимоий тармоқларда тарқади, бўлмаса иш ёпди-ёпди бўлиб кетарди” ёки “Булар хеч қандай чора кўрмас эди” дейишмоқда. Бу мутлақо нотўғри, ассосиз гаплар. Ўз сафимизни тозалаш, биринчи навбатда бизни ўзимизга керак”, дейди Ғиёсов. 

У сўзида давом этаркан, Андижон ва Қашқадарёда Ички ишлар ходимлари қийноқлари ва таҳқирлашлари оқибатида вафот этган шахсларга оид иш ҳақидаги маълумотларни очиқлади. Улар қуйидагича: 

Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакили Э.Райимжонов, ҳамкасблари Ф.Ҳусанбоев ва Қ.Қодировлар билан бирга фуқаро А.Сотволдиевнинг “Рубин” номли қимматбаҳо тошини олиб қайтариб бермаётган А.Абдукаримов (марҳум)га нисбатан қонуний чора кўришни сўраб 2020 йил 17 апрель куни ёзган аризаси юзасидан ўзбошимчалик билан текширув олиб борган. 30 май куни А.Абдукаримов шифохонага ётқизилган, 11 июнь куни вафот этган. 

Ҳолат бўйича қуйидаги чоралар кўрилган: 

•    Э.Райимжонов, Ф.Ҳусанбоев ва Қ.Қодировларга нисбатан ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми, 234-моддаси 1-қисми, 235-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган;

•    Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ИИБ бошлиғи подполковник П.Н.Мамажонов ва 4-сон ИИБ навбатчилик қисми навбатчиси капитан А.А.Турақулов ички ишлар органлари сафидан бўшатилган;

•    Андижон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи подполковник С.Усмонов эгаллаб турган лавозимидан озод этилган;

19 нафар ходим турли интизомий жазо олган.

Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани, Лангар қишлоғида яшовчи 1987 йилда туғилган фуқаро Ю.Абдираҳмонов 22.01.2020 йил соат 19:00 ларда Чироқчи тумани ИИО ФМБ маъмурий биносига олиб келинган ва соат 23:30 ларда бинонинг 3-қаватида жойлашган Жиноят қидирув бўлими тезкор вакили капитан Б.Очиловнинг хизмат хонасида вафот этган.
 
Ҳолат бўйича қуйидаги чоралар кўрилган: 

•    Чироқчи тумани 4-сонли ИИБ бошлиғи майор Н.Т.Овлаев, шу бўлим жиноят қидирув гуруҳи тезкор вакили капитан А.С.Жанкабиловларга нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди, 206-моддаси 1-қисми ва 235-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, иш судга оширилиши арафасида;

•    Чироқчи тумани ИИО ФМБ бошлиғининг 1-ўринбосари майор Ю.Ў.Менгноров, Чироқчи тумани бўйича ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ профилактика инспектори майор Ш.Э.Рахмонов ички ишлар органлари хизматидан бўшатилган; 

•    Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари полковник С.Т.Турдиев ҳамда Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари подполковник Н.Н.Қобиловлар ўзлари ариза бериб ИИОларидан бўшаган;

•    Чироқчи тумани бўйича ИИО ФМБ бошлиғи майор Ф.Р.Юсупов, унинг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Н.У.Исматов, Тергов бўлими бошлиғи подполковник Д.Ю.Расулов эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, хозирда улар Қашқадарё вилоятини бошқа туманларида раҳбар бўлмаган лавозимларда хизматини давом эттирмоқда;

•    Чироқчи тумани бўйича ИИО ФМБ Ташкилий бўлим Навбатчилик қисми катта инспектор навбатчиси капитан С.Ж.Худойқулов ва Чироқчи тумани бўйича ИИО ФМБ Ташкилий бўлим Навбатчилик қисми катта инспектор навбатчиси вазифасини бажарувчиси катта лейтенант Ф.З.Ёдгаров эгаллаб турган лавозимидан озод этилган;

•    4 нафар ходим турли интизомий жавобгарликка тортилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шоҳруҳ Ғиёсов Андижон воқеаси

Баҳолаганлар

326

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг