ИИББ Тошкентдаги қимматбаҳо автомобиллар ҳайдовчиларини йиғди

Жамият

image

Бир неча кундирки, Ўзбекистонда, хусусан пойтахт Тошкентда тўй кортежлари масала яна трендда турибди. ИИББнинг таъкидлашича, Тўй кортежлари йўл ҳаракатига хавфсизлигига таҳдид солмоқда,

ИИББнинг маълум қилишича, 2019 йил бошидан буён тўй кортежлари сафида ҳаракатланган автомобиль ҳайдовчиларига нисбатан 152 та баённома тузилган, улардан 16 таси – такрорий қоидабузарлик.

Шу муносабат билан ИИББ тўйларда кортеж хизмати ташкил қилувчи фирмалар ҳамда ушбу кортежлар таркибида ҳаракатланаётган автомобиллар ҳайдовчилари билан учрашиб улар билан профилактик суҳбатлар ўтказди. Умумий ҳисобда суҳбатда 40 киши иштирок этди.

Шу билан бирга тўйларда ортиқча дабдаба ва кортежлар уюштириб йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солиш нафақат ИИББ, балки кенг жамоатчилик томонидан танқид қилиниши кераклигини таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик кодексининг 129-моддасига асосан, автомобиль йўлларида гуруҳ бўлиб ҳаракатланиш – энг кам иш ҳаққининг уч баравари миқдорида жаримага солинишига сабаб бўлади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Тўй кортежи

Баҳолаганлар

316

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг