ИИББ: автомобиль рақамини беркитган ҳайдовчи жазоланди

Жамият

image

Facebook ижтимоий тармоғидаги иккита гуруҳда бир вақтнинг ўзида 01 F 020 K давлат рақамли Nexia русумли автомобиль ҳақида хабар эълон қилинди. Ушбу автомобиль давлат рақамини тўсиб турувчи парда билан жиҳозланган бўлиб, мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддасининг (“Транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш”) 6-қисмига мувофиқ, ноқонуний ҳисобланади.

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, фойдаланувчилардан бири Facebook`да хабар беришича, юқоридаги Nexia давлат рақамини беркитиш билан чекланмасдан, авариявий ҳолатларни ҳам юзага келтирган, эълон муаллифини ҳақорат қилган ва йўл ҳаракати қоидаларини бир неча бор бузган.

Шу вақтнинг ўзида бошқа фойдаланувчи ҳам ижтимоий тармоқдаги гуруҳду давлат рақами махсус мослама билан тўсилганини маълум қилиб, ушбу ҳолатнинг ҳукми ҳақида савол йўллаган.

ИИББ хабар беришича, ҳозирда 01 F 020 K давлат рақамли Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси, сирдарёлик 29 ёшли Мирза Бобур П. 125-моддага мувофиқ жаримага тортилди. Автомобиль амалдаги қонунчиликка мувофиқ “Чорсу” жарима майдончасига жойланди.

ИИББ фойдаланувчининг Facebook`даги эълонида кўтарилган саволларга жавоб тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 34-моддасига мувофиқ жазоланишини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддасига мувофиқ, “давлат рақам белгиси ясама ёки ўзга усулларда ўзгартирилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси айни шу транспорт воситасига тегишли бўлмаган транспорт воситасини бошқариш – энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади”.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИББ авторақам

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг