ИИББ ходимлари болали аёлни судраётгани акс этган видео юзасидан изоҳ берилди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда “Ички ишлар ходимлари болали аёлга ваҳшийларча куч ишлатди” сарлавҳаси остида видео тарқалганди. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолатга муносабат билдирди.

Унда айтилишича, кеча, 16 июнь куни соат 10:30 атрофида Юнусобод тумани Aмир Темур кўчасида Тошкент шаҳар ИИББ патруль-пост хизмати ходимлари Эржан Жиянбеков ва катта сержант Мансур Орипов тиланчилик билан шуғулланиб, фуқароларнинг раҳмини келтириш мақсадида гўдаклардан фойдаланаётган бир нечта аёлларни кўриб қолган. Шу билан бирга, аёллар ўзларини ва фарзандларини ҳаётларини жиддий хавф-хатарга қўйиб, автомобиль ҳаракати йўлига чиқишган.

Фуқароларнинг шахсларини аниқлаш учун улар ички ишлар бўлимига таклиф қилинган, аммо улардан бири жавобгарликдан қочиш учун бақиришга, қаршилик кўрсатишга киришиб, атрофдагиларнинг эътиборини жалб қилишга ҳаракат қилган.

“Ижтимоий тармоқда тарқатилаётган видеода ҳолат тўлиқ кўрсатилмасдан, баландпарвоз сарлавҳа қўйилган, холос. Бу орқали ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг тиланчилик билан шуғулланадиган одамларнинг “қуролларига” айланган вояга етмаганларни ҳимоя қилиш йўналишидаги фаолиятлари ҳақида нотўғри тасаввур ҳосил бўлиши мумкин”, дейилади ИИББ хабарида.

Ўрганиш давомида видеодаги аёл М.Х. эканлиги, у билан бир неча бор профилактик суҳбатлар ўтказилганлиги аниқланган. Фуқаро илгари ҳам тиланчилик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик кўзда тутилганлиги ҳақида огоҳлантирилган. Суҳбатлар давомида унга бир неча бор ишга жойлашишда ёрдам таклиф қилинган, аммо у ҳалол меҳнат қилишнинг ўрнига жазирама иссиқда фарзандини қийнаб тиланчилик қилиш йўлини танлаган.

Ҳумоюн Орипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

311

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг