ИИБ: Самарқандда ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасида юз берган жанжалли ҳолат бўйича баёнот берди (видео)

Жамият

image

Жорий йилнинг 6 июнь куни бир қатор ижтимоий тармоқларда ЙҲХБ ходимларига нисбатан фуқаролар томонидан хизмат вазифасини бажаришга қаршилик қилиш тасвири ифодаланган видеотасвир тарқалган эди.

Аниқланишича, 2019 йил 5 июнь куни соат 22:50 ларда Самарқанд шаҳар “Буюк ипак йўли” кўчасида жойлашган 14-сонли умумтаълим мактаби олдида ўтказилаётган “Автопатруль” рейд тадбири давомида “Буюк ипак йўли” кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган автомашиналар тўхтатилиб текширилган.

Ушбу жараёнда Самарқанд вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бўлинмалари йўл патруль хизмати батальони йўл-патруль хизмати иккинчи отряди иккинчи сафарбар гуруҳи йўл-патруль хизмати катта инспектори сержант С.Н. Самарқанд шаҳар Б.И.Йўли кўчасидан харакатланиб келаётган автомашиналарга “Диққат” ишорасини бериб, тўхтатиш чорасини қўллаган вақтида Cobalt русумли 30 Н 492 SA давлат рақам белгили автомашина ҳайдовчиси ЙПХ ходимини кўриб, ўз бошқарувидаги автомашинасини 100 метр олдинроқда тўхтатиб, автомашинасидан тушиб орқага қараб қочган.

Бу вақтда ЙПХ ходими томонидан ҳайдовчини спиртли ичимлик истеъмол қилгани ҳолда транспорт воситасини бошқариб келганликда гумон қилиб, ҳайдовчини ушлаш бўйича Буюк ипак йўли кўчасида жойлашган “Евраазия” ошхонаси олдида хизмат олиб бораётган иккинчи отряд иккинчи сафарбар гуруҳи йўл-патруль хизмати инспектори сафдор К.Ж.га алоқа воситаси орқали хабар беради.

Хабарга асосан ҳайдовчи ушланиб, бошқарувида бўлган автомашина олдига олиб келинаётган вақтида ҳайдовчининг икки нафар танишлари ва кўчада бўлган бир неча нафар фуқаролар ҳайдовчини қочириб юбориш мақсадида ЙПХ ходимига ёпишиб, ҳайдовчини қочиб кетишга шароит яратган.

Ходиса жойига ёрдамга етиб келган сержант С.Н ва иккинчи отряд иккинчи сафарбар гуруҳи йўл-патруль хизмати катта инспектори сержант Б.Қ.лар ҳайдовчини ушлаб, сержант Б.Қ.нинг бошқарувида бўлган патруль автомашинасига жойлаштиришган.

Ҳайдовчи билан олиб борилган суҳбат давомида, у ўзини Ургут тумани Ўрамас қишлоғида яшовчи 1995 йилда туғилган А.Т. эканлигини, 2019 йил 5 июнь куни тушлик вақтида оз миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берадиган хужжатлари йўқлиги ва қўлланиладиган жарима миқдоридан қутилиш мақсадида ЙПХ инспекторларидан қочишга ҳаракат қилганлигини маълум қилган.

Шундан сўнг, А.Т. тиббий текширувдан ўтказилиб, тиббий баённомага кўра, ҳушёр холатда бўлганлиги аниқланган. Бироқ унга нисбатан транспорт воситасини тегишли хужжатларсиз ва ЙПХ инспекторининг қонуний талабига буйсунмаганлиги ҳолати бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдонига жойлаштирилган.

ЙПХ инспекторлари ва ҳайдовчи тан жароҳати олмаганлиги, лекин ЙПХ инспекторига ҳайдовчи ҳамда унинг танишлари қаршилик қилганлиги ҳолати бўйича уларга нисбатан вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви олиб борилаётганлиги маълум бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙПХ

Баҳолаганлар

195

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг