Гутерриш Мьянма раҳбариятини роҳинжа мусулмонлари ҳуқуқларини таъминлашга чақирди

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Мьянма ҳарбий хунтаси раҳбариятини бу мамлакатдаги инқирозни ҳал қилишда роҳинжаларнинг тўлиқ ва самарали иштирокини таъминлашга чақирди. Бу ҳақда Жаҳон ташкилоти раҳбарининг роҳинжаларга қарши оммавий этник тозалаш бошланганининг беш йиллиги муносабати билан қилган мурожаатида айтилади. 

Гутерриш, аҳолининг аксарияти буддистлар бўлган Мьянмада роҳинжа мусулмонлари кенг тарқалган дискриминацияга учраганини эслатди. 

У Мьянмада инсон ҳуқуқлари ва хавфсизлиги билан боғлиқ вазият бу мамлакатдаги ҳарбий тўнтаришдан сўнг сезиларли даражада ёмонлашганини айтди. 

“Халқаро ҳамжамият Мьянмадаги инқирозга кенг қамровли, доимий ва қамраб олувчи ечимларни излашда давом этиши зарур”, дейилади Гутерриш баёнотида. 

Мьянмада 2021 йил 1 февралга ўтар кечаси ҳарбийлар ноябрь ойида бўлиб ўтган парламент сайловлари билан келишмовчилик туфайли давлат тўнтаришини амалга оширди. 

Пушистлар қатор амалдорларни, жумладан, мамлакатнинг амалдаги раҳбари Аун Сан Су Чжини ҳибсга олди. Мьянмада бир йил муддатга фавқулодда ҳолат эълон қилинди. 

Хунта давлат тўнтаришига қарши намойишчиларни бостиргандан бери 2000 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. 

13 мингга яқин одам ҳибсга олинган, уларнинг 10 мингдан ортиғи ҳамон ҳибсда қолмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Антониу Гутерриш Мьянма

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг