Гутерриш Афғонистон масаласида жаҳон ҳамжамиятига мурожаат қилди 

Олам

image

Жаҳон ҳамжамияти давлатлари Афғонистонга тўлиқ иқтисодий таназзулга йўл қўймасликда ёрдам бериш учун биргаликда ҳаракат қилишлари керак. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш шундай чақириқ билан чиқди.  

“Биз афғон иқтисодиётининг тўлиқ таназзулга учрашига йўл қўймаслик йўлини топишимиз керак. Биз (Республика) иқтисодиёти яна нафас олиши ва одамларнинг омон қолишига ёрдам бериш учун биргаликда ҳаракат қилишимиз керак”, деган у Афғонистонга қўшни давлатлар вазирлар йиғилишидаги чиқишида. 

Жаҳон ташкилоти раҳбари Афғонистон иқтисодиётини сақлаб қолиш учун унинг ликвидлигини ошириш зарурлигини қўшимча қилган. У буни халқаро қонунларни ва принципларни бузмасдан амалга ошириш мумкинлигига ишонч билдирган.

Мамлакатда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон” ҳаракати ҳозирда кўраётган чора-тадбирларга қарамай, Афғонистондаги иқтисодий вазият ўта оғирлигича қолмоқда. Бу, асосан, толиблар давлат захираларининг атиги 0,1 фоизидан (9,4 миллиард доллардан) фойдаланиш имкониятига эга эканлиги билан боғлиқ, чунки уларнинг катта қисми Америка Қўшма Штатлари томонидан музлатилган. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 27 октябрь куни Афғонистонга қўшни давлатларнинг вакиллари Теҳронда музокара ўтказганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон БМТ

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг