Грузия ўзбекистонликлар учун ҳаво чегараларини очди

Олам

image
0:00
0:00
download

Грузия ҳукумати Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари учун ҳаво чегараларини очди. Бу ҳақда кеча, 5 март куни мувофиқлаштириш кенгаши қарор қилди. Б ҳақда мамлакат ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

Грузияга учиш учун ушбу мамлакат фуқароларидан парвоздан 72 соатдан узоқ бўлмаган муддат ичида топширилган манфий ПЗР-тест натижалари талаб қилинади. Мамлакатга келганидан уч кун ўтгач, меҳмонлар такроран тест топширишлари керак бўлади.

Шу билан бирга, сайёҳлар учун денгиз ва қуруқлик чегаралари ҳамон ёпиқлигича қолмоқда. 

Грузияда эпидемиологик вазият яхшилангани сабабли, 1 февралдан мамлакатда мунтазам авиақатновларга бўлган чеклов олиб ташланди. Ушбу чекловлар Грузияда 2020 йил март ойидан бери амал қилаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Грузия

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг