Гризманн: “Бу лаҳзани кутиб, 10 кун ухламадим”

Спорт 1778
image

Ёзги трансферлар ойнасининг сўнгги кунида “Барселона”дан “Атлетико”га ўтган ҳужумчи Антуан Гризманн ўзининг трансфери борасида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, футболчи Мадридга қайтганидан жуда хурсанд. 

“Жуда ҳам хурсандман. Оғзим қулоғимда. Бу лаҳзани кутиб, 10 кун ухламадим. Бу ерда оилам билан завқланаман. 

Ҳар бир баҳсда клуб мени қайтаришга қилган ҳаракатлари учун боримни бераман. “Атлетико” мен учун майдонда ва унинг ташқарисида бахтли бўлиш учун энг яхши жойлигини билардим. Трансферлар ойнасининг сўнгги куни ақлдан оздирди. Яна “матрасчи” бўлишни хоҳладим. Менимча, бу — сўнгги йилларда мен билан бўлган энг гўзал воқеа”, дейди Гризманн.

Эслатиб ўтамиз, Антуан Гризманн 2019 йилда “Атлетико”дан “Барселона”га 120 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. У Мадрид клубида 2014-19 йиллар давомида тўп сурган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 3.1
t
×