Гризманн “Барселона” учун кераксиз ўйинчи эди – Жоан Лапорта

Спорт 3294
image

Испаниянинг “Барселона” клуби президенти Жоан Лапорта сотиб олиш шарти билан “Атлетико”га ижарага берилган Антуан Гризманн ҳақида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, Гризманн “Барса”га кераксиз ўйинчи бўлган.

“У бизга керак бўлган ўйинчи эмасди. Тўғри, у бизга кўпроқ нарса бериши мумкин эди, аммо ҳозирги қийин вазият шуни тақозо этди. Эҳтимол, у “Барселона”нинг ўйин услубига мослаша олмагандир. 

Нима бўлган тақдирда ҳам, унинг фаолиятида омад тилаймиз. Биз билан бирга бўлганинг учун раҳмат, Антуан”, дейди Каталония клуби президенти.

Эслатиб ўтамиз, Гризманн 2019 йилда “Атлетико”дан 120 миллион евро эвазига “Барселона”га ўтган эди. 

Франциялик ҳужумчи ўтган мавсумда жами 51 ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол ва 13 та голли узатмага муаллифлик қилган. Собиқ клубига қайтган Антуан 8-рақам остида тўп суради.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 137
Рейтинг: 3
t
×