Гризманн “Атлетико”га қайтадими? Симеоне жавоб берди

Спорт 997
image

Испаниянинг “Атлетико Мадрид” клуби бош мураббийи Диего Симеоне Антуан Гризманнинг “Барселона”дан Мадрид клубига эҳтимолий қайтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди

“Антуан қайтадими? Бирон нима дейишга ожизман, бу менинг қўлимда эмас. Ҳаммасини унинг ўзи ва раҳбарият ҳал қилади. Албатта, мен ва жамоадагиларнинг гапи ҳам унинг қарорига таъсир қилиши мумкин. Мен унинг бу ҳолатда олдимизга қайтишини хоҳламасдим. Умид қиламанки, Антуан “Барселона”да катта муваффақиятларга эришади. У Каталонияда ҳали кўп нарсалар қилишга қодир, шу сабаб қолавергани маъқул“, дейди Диего Пабло Симеоне.

Гризманн “Атлетико” шарафини 2014 йилнинг июлидан 2019 йилнинг июлига қадар, 5 мавсум давомида ҳимоя қилган. Форвард шундан сўнг “Барселона”га йўл олган эди.

30 ёшли француз 2020-21 йилги мавсум каталонияликлар таркибида 51 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол ва 13 та ассист қайд этди.

Олдинроқ, "матрасчилар" президенти Энрике Сересо Антуан Гризманн ва Саулнинг алмашинуви ҳақидаги саволга "барча нарса бўлиши мумкин" деб жавоб берганди. Қайд этиш керакки, музокаралар ҳозирда тўхтаб қолган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 24
Рейтинг: 3.3
t
×