Гризманн “Атлетико”да 8-рақамда ўйнайди, “Барса”да унинг рақами кимга берилади?

Спорт 1451
image

Испаниянинг “Барселона” клуби трансферлар ойнаси якуни арафасида “Атлетико”га ижарага берилган Антуан Гризманнинг 7-рақамини янги эгасига топширди.

Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, 7-рақам бошқа бир франциялик ҳужумчи – Усмон Дембелега берилган. Ўтган мавсум 11-рақамли футболкада ҳаракат қилган Дембеле энди 7-рақамда клуб шарафини ҳимоя қилади.

Собиқ клубига қайтган Антуан эса “Атлетико”дан “Челси”га ўтган Сауль Ньигеснинг 8-рақамини олган. 2019 йилда у мадридликлар сафида 7 да ҳаракат қилган, бироқ айни дамда ушбу рақам португалиялик ёш ҳужумчи – Жоау Фелишга тегишли.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 28
Рейтинг: 3.1
t
×