Грецияда Саудия шаҳзодасининг яхтаси фалокатга учради
Олам
−
20 Март 2020
3956Грецияда Саудия Арабистони шаҳзодасига тегишли яхта сувга қулаб тушди. Маълумотларга кўра, унинг нархи 80 миллион доллар бўлган. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, яхтани таъмирлаш учун сувдан кўтаришаётган бўлган. Шундан сўнг фалокат юз бериб, кема 45 даража бурчак остида сувга қулаган.
Нашрга кўра, яхтанинг узунлиги 70 метрни ташкил этади. Унда 11 та каюта, кинотеатр ва палубада жакузи бор. Унинг жами оғирлиги 1415 тонна келиши айтилмоқда.
Кеманинг хўжайини Саудия Арабистонининг вафот этган қироли Фаҳднинг набираси шаҳзода Туркий бин Муҳаммад бин Фаҳд Ол Сауд ҳисобланади.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023