Горбачёв 90 ёшга тўлиши арафасида қайта қуриш ҳақида гапирди

Олам

image

СССРнинг собиқ Президенти Михаил Горбачёв 90 ёшга тўлиши арафасида қайта қуриш тўғрисида гапириб, уни ўзининг ҳаётий иши деб атади. Бу ҳақда у ТАССга берган интервьюсида таъкидлаб ўтган.

“Мен қайта қуриш зарур бўлганига ва биз уни тўғри йўналишда олиб бораётганимизга чуқур ишонаман. Мамлакат ичида эришган энг асосий ютуқимиз шундаки, одамлар эркинликка эришдилар, тоталитар тузумни йўқ қилдилар”, дейди 2 март куни 90 ёшга тўладиган сиёсатчи.

Унинг сўзларига кўра, халқаро майдонда қайта қуришнинг асосий ютуқлари Совуқ урушнинг тугаши ва ядро қуролининг тубдан камайиши бўлган.

Маълумот учун, қайта қуриш ислоҳотлар даври Совет партияси раҳбариятининг янги мафкурасини ишлаб чиқиш даврида 1985 йилдан 1991 йилгача СССР иқтисодий ҳамда сиёсий тузилишидаги катта ва ноаниқ ўзгаришларни кўрсатмоқда. Худди шу йили Горбачёв истеъфога чиқишини эълон қилганди. 2 март куни у 90 ёшга тўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1047

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг