Гольф футболдан кўра кўпроқ психологик ўйин – Бэйл

Спорт 640
image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби футболчиси Гарет Бэйл гольф футболдан кўра кўпроқ психологияга боғлиқ эканини айтди. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.

“Бизнинг “Реал”да фақат икки киши гольф ўйнайди, шунинг учун, шубҳасиз, мен бу борада жамоада энг яхшисиман. Иккинчи футболчи Тибо Куртуа, лекин у мендай яхши ўйнай олмайди. Агар менда имконият бўлса ва яқинда турнир ўтказилса, уни кузатиб бораман. Менга атмосфера, томошабинлар, яхши об-ҳаво ва иштирокчиларнинг ўйини ёқади. Уларнинг босим остидаги баҳсларда ўзини қандай тутиши ақлбовар қилмас даражада. Футбол бу борада бошқача, чунки унда босимдан ташқари ҳакам ҳам бор. Гольф эса футболга қараганда кўпроқ психологик ўйин. Мен у ерда 80 минглик стадиондан кўра кўпроқ босимни ҳис қиламан”, дейди Бэйл.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда футболчи жароҳат сабабли клуб машғулотларида иштирок этмаяпти. Бэйл мавсум якунида карьерасини якунлашини маълум қилган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 9
Рейтинг: 2.7
t
×