Ғиждувон тумани “қизил” ҳудуд тоифасига киритилади

Жамият

image

Бухоро вилоятида коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича вилоят комиссиясининг навбатдаги йиғилишида 3 та туман – Шофиркон, Ғиждувон ва Когоннинг тоифасини бегилаш бўйича қарор қабул қилинган.

Йиғилишда вилоятда коронавирус инфекцияси тарқалиши ҳолати таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг динамикасидан келиб чиқиб, вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармаси хулосасига кўра Шофиркон ва Ғиждувон туманларини “қизил”, Когон туманини “сариқ”, қолган барча шаҳар ва туманларни “яшил” тоифадаги ҳудудларга ажратиш, буни республика махсус комиссияси қарори билан тасдиқлаб олиш таклифи маъқулланди.

Маълумот учун, Ҳозирда инфекция аниқланган Шофиркон туманидаги Регион қишлоғида 274 та хонадонда 1286 нафар, “Хожа Ориф” МФЙ М.Ашрафий кўчасида 1814 та хонадонда 8074 нафар фуқаро карантинга олинган.

Мазкур ҳудудларда хизматни олиб боришга 312 нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари жалб этилган.

Аввалроқ, Шофиркон ва Ғиждувон туманларида шахсий автомобилдан фойдаланиш тақиқлангани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг