Германиянинг мақсади Қатардаги Мундиалда ғолиб бўлиш – Хаверц

Спорт 556
image

Германия терма жамоаси аъзоси Кай Ҳаверц кеча, 11 октябрь куни бўлиб ўтган Шимолий Македонияга қарши учрашувдан сўнг терма жамоасининг асосий мақсади ЖЧ-2022 да ғалаба қозониш эканлигини айтди. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар берди. 

Ушбу ўйинда Германия Македония устидан 4:0 ҳисобида ғалабага эришди. Бу орқали “Немис машинаси” Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани нақд қилди.

“Жаҳон чемпионатига муддатидан аввал биринчилардан бўлиб чиққанимиздан хурсандмиз. Айниқса, Евро-2022 даги муваффақиятсизликдан кейин мухлисларни қувонтириш шарт эди. Германиянинг мақсади – Қатардаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиш. Бу жамоада ўйнаганингда ҳар доим соврин ютишни истайсан. Сабаби, бизда ҳар доим даҳшатли таркиб мужассам бўлган. Терма жамоамизни ҳали олдинда кўплаб ўйинлар ва қувончли дамлар кутиб турганига ишонаман.

Ўйлайманки, Франция, Италия ва Испания сингари гранд жамоаларга қарши ўйинларда ҳам биз ўз даражамизни кўрсатиб, чемпионликка эриша оламиз”, дейди Ҳаверц.

Маълумот учун, Германия терма жамоаси 2014 йилги Бразилияда ўтказилган Жаҳон чемпионати ғолиби саналади. 2018 йилги Россиядаги Мундиалда эса улар сенсацион равишда гуруҳда қолиб кетган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 7
Рейтинг: 2.9
t
×