Германияда чеклов чораларига қарши намойишлар ўтказилди. 152 киши ҳибсга олинган 

Олам

image
0:00
0:00
download

Германия пойтахти Берлин марказида коронавирус пандемияси фонида ўрнатилган чеклов чораларига қарши норозилик намойишлари ўтказилди. Намойишлар пайтида 150 дан ортиқ киши ҳибсга олинган, деб хабар бермоқда "Berliner Morgenpost".  

"21 апрель куни 15:50 да (Тошкент вақти билан 18:50) жами 152 киши ҳибсга олинган", деб ёзади газета Берлин полициясининг баёнотига асосланиб. 

Ҳибсга олишга пандемия фонида ўрнатилган хавфсизлик чораларини бузиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига ҳужум қилиш, полицияга қаршилик кўрсатиш ва илгари ҳибсга олинган шахсларни озод қилишга уринишлар сабаб бўлган. 

Газетага кўра, кеча, 21 апрель куни эрталаб Ҳукуматнинг Берлиндаги квартали яқинида локдаунни кучайтиришга қарши ҳаракат бошланган. 

Аҳолини эпидемиологик ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга тегишли тузатишлар Германия Бундестаги томонидан кўриб чиқилган ва қабул қилинган. Ўзгартиришлар 24 апрель куни кучга кириши мумкин. 

Германияда шу пайтгача 3,22 млн киши коронавирус юқтирган. 80 938 нафар бемор коронавирус қурбони бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия намойиш

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг