Германия терма жамоаси етакчиси Венгрия билан ўйинни ўтказиб юборади

Спорт 1687
image

 “Бавария” ва Германия терма жамоаси футболчиси Томас Мюллер Евро-2020 гуруҳ босқичининг сўнгги, 3-туридан ўрин олган Венгрияга қарши баҳсда майдонга туша олмайди. Бу ҳақда Германиянинг “Bild” нашри хабар бермоқда.

Германия терма жамоаси матбуот хизмати футболчининг ўнг тиззасидан олган жароҳати туфайли машғулотларни ўтказиб юборганини маълум қилди. Шифокорлар унинг жароҳати сўнгги тур ўйинини ўтказишига йўл қўймаслигини таъкидлашган.

Манбанинг хабарига кўра, Мюллер Венгрияга қарши ўйинни аниқ ўтказиб юборади ва Германия терма жамоаси кейинги босқичга чиқа олса, майдонга қайтиш эҳтимоли бор. Жароҳат узоғи билан бир ҳафта ичида тузалиши айтилган.

Маълумот учун, Германия терма жамоаси 23 июнь куни соат 00:00да (Тошкент вақти билан) Венгрияга қарши ўйинини ўтказади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 18
Рейтинг: 3
t
×