Гари Невилл: “Роналду – барча даврларнинг энг зўр ўйинчиси”

Спорт 1246
image

Ўз вақтида “Манчестер Юнайтед”да Криштиану Роналду билан бирга тўп сурган Гари Невилл португалиялик футболчи Лионель Мессидан устун деб ҳисобламоқда. Унинг таъкидлашича, Роналду барча даврларнинг энг кучли футболчиси ҳамдир.

“Кўпчилик Роналду ва Мессини бир-бирига солиштиради. Роналду бош, зарба ва пенальти каби компонентларда рақибидан анча кучли. Бундан ташқари , у Португалия терма жамоаси ва клуби сафида кўпроқ гол урган ва ушбу голлари орқали ўзи ўйнаган жамоаларни аргентиналикнидан кўра юқори даражага кўтарган. Роналду кўп томонлама мукаммал футболчи”, дейди Невилл.

Шунингдек, Невилл Роналдунинг МЮга қайтгани манчестерликларнинг ютуғи эканини таъкидлаб, мавсум охирида улар йирик совринларни ютиши мумкинлиги ҳақида ҳам гапириб ўтди.

“Шубҳасиз, Лео ҳам ақлбовар қилмас, лекин Роналду - барча даврларнинг энг зўр ўйинчиси”, - деб қўшимча қилади Невилл.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 25
Рейтинг: 2.8
t
×