Ғалаба меники эмас, у бошқаларга тегишли – Нагельсманн

Спорт 1501
image

Германиянинг “Бавария” клуби бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Германия Суперкубоги доирасидаги “Боруссия Дортмунд”га қарши баҳсдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида қайд этилган натижа ҳақида гапириб ўтди.

“Бизда байрам қилиш учун ҳали вақт бўлади. Бу соврин ўтган мавсумдаги мукофотдир. Бу менинг ютуғим эмас. Чунки Ханси Флик бу жамоа билан чемпионликни қўлга киритганди. Мен бахтлиман, лекин кубок мендан кўра кўпроқ бошқа одамларга тегишли.

Биз ўйинда жуда яхши ҳимояландик ва баҳсни агрессив тарзда ўтказдик. Биз ғалаба қозонишга лойиқ ўйин кўрсата олдик, деб айта оламан”, дейди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Нагелсманн мавсумлар оралиғида Германия терма жамоаси бош мураббийлигига тайинланган Ханси Фликнинг ўрнига “Бавария” бош мураббийи этиб тайинланган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 11
Рейтинг: 3
t
×