ФВВ Мўйноқдаги ўчириб бўлмаслиги айтилган ёнғин ҳақида маълумот берди

Жамият

image

Аввалроқ, Мўйноқ туманидаги қамишзорларда ёнғин чиққани ҳақида хабар бергандик. Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси ёнғинни ўчириш имкони йўқлиги, сабаби қамишзорлар бўйи сув ва ботқоқликдан иборат эканини маълум қилганди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳам ушбу ҳолат юзасидан маълумот берди. 

Қайд этилишича, кеча, 17 май куни соат 20:00да Мўйноқ тумани, “Залиев” кўлидаги қамишзорда ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида Мўйноқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушган.

Ёнғин қутқарув экипажлари соат 20:40да кўлга етиб бориб, 21:05да алангани бартараф этган. ФВВга кўра, ёнғин ўчириш қисмидан ёнғин содир бўлган манзилгача бўлган масофа тахминан 30 км ни ташкил этади.

Ҳодиса оқибатида “Залиев” кўлида 0,5 гектар майдонда қамишзор ёнган. 

Айни вақтда ёнғиннинг сабаби аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

407

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг