Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда ҳам Испанияга енгилди

Спорт 1308
image

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Литвада бўлиб ўтадиган навбатдаги Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиш учун тайёргарлик олиб бормоқда. Шу сабабли, 15 август куни футзалчилар Испанияга қарши баҳс олиб борган эди ва унда 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришганди.

Кеча, 19 август куни Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Испанияга қарши иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказди. Мадриддаги Испания қироллиги футбол федерацияси спорт мажмуасида Испания терма жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида ўзбекистонликлар 1:0 ҳисобида мағлубиятга учрашди. 

Ўйин тақдирини ҳал қилган ягона голга Раул Гомес муаллифлик қилди. Аҳамиятли жиҳати, илк ўйиндаги ягона гол ҳам айнан Раул Гомес номига ёзилган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 23
Рейтинг: 3.2
t
×