Футболда инқилоб давом этади: Италия А Серияси ўзгаришлар остонасида

Спорт 1242
image

Европанинг кучли бешлик чемпионатлари таркибига кирувчи Италия А Сериясида 2022 йилдан бошлаб ички чемпионатда жиддий ўзгаришлар амалга оширмоқчи. Турнир раҳбарияти лига иштирокчиларини 18 тагача камайтириш (айни дамда 20 та) ва плей-офф тизимини жорий қилиш борасида жиддий бош қотирмоқда. 

“Corierre della Cora” нашрининг хабар қилишича, клублар ўзгаришларнинг амалга татбиқ этилишига рози. Бундай тизимнинг молиявий томондан кўпроқ фойда келтириши уларга маъқул келган.

Тахминларга кўра, лигадаги жамоалар 1 мавсумдан кейин аниқ камайтирилади. Яна бир ғоялардан бири: чемпионлик ва юқори ўринлар учун плей-офф тизимини жорий қилиш.

Мазкур лойиҳа 21 июль куни муҳокама қилинади. Агар қарор маъқулланса, у ҳолда бу ўзгариш 2023/24 йилги мавсумдан кучга киради.

Аввалроқ, FIFA ташкилотининг футбол қоидаларини буткул ўзгартириш борасидаги қарори ҳақида ҳам маълумот берган эдик.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 46
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×