Фуқароларимизнинг чет элда ишлаши нормал ҳолат – Илҳом Неъматов

Жамият

image

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг 3  миллионга яқин фуқароси хорижий мамлакатларда мигрант ўлароқ ишлаб келмоқда. Ўзбекистон тарихида биринчи бор уларнинг сайловда иштирок этишига кенг миқёсида эътибор қаратилмоқда. 

Мигрант бўлиб ишлаётган фуқаролар орасида ҳам сиёсий дунёқараши кенг, ўзгаришларга дахлдорлар талайгина. Хўш, улар кейинги сайловларда депутатликка ўз номзодини кўрсатиши мумкинми? Бу саволга Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Неъматов қуйидагича жавоб берди: 

“Ҳозирги кундаги қонунчиликка асосан парламент сайловида номзодлар фақат сиёсий партиялар номидан кўрсатилади. Фақат сиёсий партияларгина бу ҳуқуққа эга. Бундай саволлар жуда кўплаб келиб тушяпти. Мана шу таклифлар асосида бу масала келажакда кўриб чиқилса керак”.

Илҳом Неъматов сўзида давом этаркан, ўзбекистонликларнинг чет элда ишлаётгани нормал ҳолат эканини қайд этади. 

“Улар мигрант эмас, улар бизнинг аҳолимиз, бизнинг фуқароларимиз. Улар қаерда бўлса ҳам ҳимоя қиламиз. Улар ҳозирги кунда чет элда ишлаётган бўлса, бу нормал ҳолат. Бу фақат Ўзбекистондаги эмас, бутун дунёдаги глобал муаммо. Айниқса, бизнинг мамлакатимизда меҳнат бозорига йилига 700 минг киши қўшиляпти. Йилига 700 минг иш ўрни яратиш муаммо, буни биласиз. Нафақат бизда, балки Европада, қўшни мамлакатларда миграция муаммоси бор. Бу табиий нарса”. 


 


Мақола муаллифи

Теглар

Илҳом Неъматов мигрантлар

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг