Францияда ички низо — Мбаппе Гризманнга ҳасад қилмоқда

Спорт 6276
image

Франция миллий терма жамоасида ички муҳит билан боғлиқ вазият кескинлашиб бормоқда. Маълум бўлишича, жамоа ҳужумчилари Килиан Мбаппе ва Антуан Гризманн ўртасида узоқ муддатдан бери келишмовчиликлар мавжуд

“L'Equipe” нашрининг ёзишича, Мбаппе Гризманнинг терма жамоадаги обрўсига ҳамда унга қаратилаётган эътиборга ҳасад қилади. Килианнинг фикрича, унга бу қадар кўп эътибор бериш нотўғри. Футболчилар ўртасидаги зиддият бутун Евро-2020 мусобақаси мобайнида давом этган.

Келишмовчиликлар 2018 йилги Россиядаги Жаҳон чемпионатидан бери бор. Ўз навбатида Гризманн ўзини жамоавий футболчи сифатида билади ҳамда вақтида Мбаппени худбинликда айблаган. Вазият шу тахлит давом этса, Франция футбол федерацияси уларга нисбатан жазо қўллашини маълум қилган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 331
Рейтинг: 2.9
t
×