Францияда 8 ёшли бола I Жаҳон урушига оид граната топди
Олам
−
03 Апрель 2021
7351Лион яқинидаги Тассан ля Деми-Люн коммунасида 8 ёшли бола ўз боғидан I Жаҳон урушига оид граната топди ва уни қуролсизлантириш учун сапёрлар етиб келди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бола боғда укалари билан ўйнаб юрганида тўсатда гранатани топиб олади.
“Ёшлигига қарамай, у дарҳол укаларига “эҳтиёт бўлинг ва узоқроққа боринг, бу гранатага ўхшаяпти”, деди. Шундан кейин у менга хабар берди, мен эса жандармаларни чақирдим” дейди боланинг отаси.
Сапёрлар гуруҳи келгунига қадар граната атрофдан бир неча ўн метрлик масофада қамал қилинган, кейинчалик хавфсизлик нуқтаи назаридан у ҳудуддан олиб ташланган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023