Франция: Қорабоғ бўйича қолган муаммоларни Минск гуруҳи ҳал қилиши керак

Олам

image
Қойилмақом учлик: Минск гуруҳининг Қорабоғдаги вазифаси нима эди? north_east

Қойилмақом учлик: Минск гуруҳининг Қорабоғдаги вазифаси нима эди?

Франция Тоғли Қорабоғ билан боғлиқ ва 9 ноябрда имзоланган уч томонлама баёнотда қайд этилмаган масалаларни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Минск гуруҳи доирасида ҳал қилиш керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Франция Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Жан-Батист Лемуан Ереванда ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтган.

“Биз 9 ноябрда имзоланган баёнотни ҳам ўрганиб чиқдик. Албатта, унда инобатга олинмаган фикрлар мавжуд. Бу аллақачон сиёсий масала бўлиб улгурган. Биз бу масалаларнинг барчасини ЕХҲТ Минск гуруҳи доирасида кўриб чиқишимиз керак”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 ноябрь куни Россия ва Озарбайжон Президентлари Владимир Путин, Илҳом Алиев ҳамда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш тўғрисида қўшма баёнотни имзоладилар.

Баёнотга кўра, Арманистон ва Озарбайжон эгаллаб турган позицияларида тўхтади, кейин бир қатор туманлар Баку назорати остига ўтиши белгиланди. Сулҳга кўра, томонлар ўзаро асирлар, ярадорлар ва ҳалок бўлганларнинг жасадларини алмашишни аллақачон бошлади. 

Шунингдек, 1960 кишидан иборат Россия тинчликпарвар кучлари алоқа линияси ва Қорабоғни Арманистон билан боғлайдиган Лочин йўлаги бўйлаб жойлаштирилди.

Кейинчалик, Россия ҳарбийлари Тоғли Қорабоғда тинчликпарвар кучлар назоратидаги ҳудудларда миналардан тозалаш ишларини давом эттираётгани хабар қилинди. 

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ТАСС нашрига берган интервьюсида ушбу беш йиллик давр нимага асосланиб белгилангани ва шу вақт ичида нималар қилиш кераклиги ҳақида гапирди.

Пашинянга кўра, Россия тинчликпарвар кучлари минтақада хавфсизлик ва барқарорлик кафолатларини яратиши зарур. Унинг қўшимча қилишича, РТКнинг Тоғли Қорабоғда бўлиш муддати беш йил билан чекланиб қолмайди.

Умиджон Нозимжонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг