Франция энергетика соҳаси бўйича БАА билан катта ҳамкорликка қўл урди

Олам

image

Франция ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида Энергетика соҳасида ҳамкорлик бўйича стратегик шериклик тўғрисидаги битим изоланди. 

Шартномани француз томонидан Иқтисодиёт, молия,  саноат ва рақамли суверенитет вазири Брюно Ле Мэр ва Франциянинг энергетикага ўтиш вазири Аньес Панье-Рюнаше, араб монархияси томонидан –  Саноат ва илғор технологиялар вазири Султон бин Аҳмад ал-Жобир имзоладилар. 

“Мазкур ҳамкорликдан мақсад Франция, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа мамлакатларда водород, қайта тикланадиган энергия ва атом энергетикаси соҳасида қўшма сармоявий лойиҳаларни аниқлашдан иборат. Шартномада яшил лойиҳаларни молиялаштириш учун икки томонлама фонд яратиш имконияти ҳам қайд этилган”, дейилади матбуот хабарномасида. 

Таъкидланишича, Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг ташрифи давомида тижорат шартномалари ҳам имзоланиши керак. Хусусан, бу Франциянинг TotalEnergies нефт-газ компанияси ва Абу-Даби миллий нефть компанияси ADNOC ўртасида энергия таъминоти соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув ва Франциянинг Technip Energies компанияси билан NPCC нефть қурилиш компанияси ўртасида БАА ва учинчи мамлакатларда энергияга ўтиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун NT Energies қўшма корхонасини яратиш ҳақидаги келишув. 

Agence France-Presse Елисей саройига таяниб хабар қилишича, ташриф чоғида БАА “Францияга етказиб бериладиган углеводородлар (фақат дизель ёқилғиси) ҳажмлари бўйича кафолатлар бериши керак”.  

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 июнь куни ЕИ Кенгаши Россия Федерациясига қарши санкцияларнинг олтинчи пакетини, жумладан, Россиядан денгиз орқали нефть маҳсулотларини етказиб беришга қолдирилган эмбаргони қабул қилди. Олтинчи пакет бўйича Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасидаги муҳокама деярли бир ой давом этди.

Кеча, 18 июль куни Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен Озарбайжонга бориб, Президент Илҳом Алиев билан учрашди ва Энергетика соҳасида стратегик шериклик тўғрисидаги англашув меморандумини имзолади. Унга кўра, Озарбайжондан Европа Иттифоқига газ етказиб беришни икки баробарга оширилади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Эммануэль Макрон Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг