Франция чемпионатига старт берилди. Илк турда ПСЖ ғалаба қозонди

Спорт 1565
image

Кеча, 7 август куни Франция чемпионатининг 1-тури доирасида Парижнинг ПСЖ клуби сафарда чемпионат дебютанти “Труа” майдонига сафар уюштирди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида мезбонлар Эл-Ҳажамнинг голи эвазига ҳисобни очишган бўлса, парижликлар тез орада иккита гол уриб, ҳисобда олдинга ўтиб олди. ПСЖнинг голларига жамоанинг янги ва иқтидорли футболчиси Ашраф Ҳакими ҳамда Мауро Икарди муаллифлик қилди.

Шу ҳисоб ўйин якунига қадар бошқа ўзгармади. ПСЖ мавсумни қийин ғалаба билан бошлаб олди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Франция чемпионатида “Лилль” клуби чемпионликни қўлга киритиб, парижликларнинг узоқ йиллик гегемониясига нуқта қўйган эди.

Маълумот учун, ПСЖ ўтган мавсумда ЕЧЛ ярим финалида “Манчестер Сити”га енгилиб, ўз юришини тўхтатган эди. Улар ўтган мавсумда фақатгина Франция Кубоги совринини қўлга киритди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 23
Рейтинг: 3
t
×