Франция чемпионати. Кутилмаган жанжал сабабли ўйин эрта тугатилди

Спорт 2031
image

Кеча, 22 август куни Франция чемпионатининг 3-туридан ўрин олган “Ницца” – “Марсель” баҳси бўлиб ўтди ва учрашув кутилмаганда йирик жанжал туфайли эрта тугатилди. 

Дастлаб, мухлислар “Марсель” футболчиси Дмитри Пайетга шиша идиш отишди, футболчи эса бунга жавобан ўша идишни трибунадаги ишқибозларга нисбатан улоқтирди. Шундан сўнг, мухлислар тинимсиз турли хилдаги идишларни майдонга отишни бошлашди ва айримлари майдонга ҳам тушиб кетди. 

Шу тариқа, ўйин 75-дақиқадаёқ тўхтатилди. “Марсель” майдонга қайтишдан бош тортди. Шу тариқа, уларга 1:0 ҳисобида мағлубият ёзилди. 

Жанжал келиб чиққан вазиятни қуйида томоша қилишингиз мумкин:

 

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 18
Рейтинг: 3.2
t
×