“France Football” бу йил иккита “Олтин тўп” топширади!

Спорт 10459
image

Франциянинг машҳур “France Football” нашри 2021 йилда иккита “Олтин тўп” соврини топширилишини маълум қилган. Бу ҳақда Россиянинг “sports.ru” нашри хабар берди.

Гап шундаки, нуфузли нашр ўтган йили коронавирус пандемияси туфайли мазкур совринни ҳеч кимга топширмасликка қарор қилганди. Ушбу бўшлиқни тўлдириб қўйиш мақсадида эса бу сафарги маросимда 2020 йилги “Олтин тўп” соврини эгаси ҳам аниқланади.

Катта эҳтимол билан 2020 йилги соврин Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Роберт Левандовскига насиб этади. Жорий йилда эса аргентиналик футбол юлдузи Лионель Месси ютуққа асосий даъвогар сифатида эътироф этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги бора совринни 2019 йилда Лионель Месси қўлга киритган эди.

Совринни топшириш маросими 2021 йилнинг 5 декабрь кунида Париж шаҳрида бўлиб ўтади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 794
Рейтинг: 3
t
×