ФҚБ Трампнинг қароргоҳидан “ўта махфий” ҳужжатларни топди

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) ходимлари собиқ Президент Дональд Трампнинг Флорида штатидаги Мар-а-Лаго мулкида тинтув ўтказиш чоғида 11 тўплам махфий ҳужжатларни мусодара қилди. Бу ҳақда “The Wall Street” газетаси хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, Мар-а-Лаго қароргоҳидан ҳужжатлар, фотосуратлар ва эслатмалар солинган 20 га яқин қути олиб чиқилган. Уларнинг орасида Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Рожер Стоунни афв этиш тўғрисидаги фармон ҳамда “Франция Президенти” ҳақидаги баъзи маълумотлар бор. 

Ҳаммаси бўлиб 11 та махфий ҳужжатлар тўплами олиб қўйилган, улар орасида “ўта махфий” деб таснифланган, фақат “махсус давлат муассасалари”да сақланиши мумкин бўлган материаллар ҳам бор. 

Эслатиб ўтамиз, собиқ Президент Дональд Трамп жорий йилнинг 8 август куни ФҚБ агентлари унинг Флоридадаги қароргоҳида тинтув ўтказгани ҳақида хабар берганди.

Шундан сўнг, Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трампнинг Флоридадаги мулкида ядровий қуролга оид махфий ҳужжатларни қидиргани маълум бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

604

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг