Финалга чиққан ўзбекистонлик таэквондочининг рақиби маълум бўлди 

Спорт 1540
image

Хабарингиз бор, бугун, 25 июль куни ўзбекистонлик таэквондочи Улуғбек Рашидов -68 килограмм вазн тоифасида 4 та жангда ғолиб чиқиб, финалга йўл олди. Ҳозиргина, шу вазн тоифасидаги иккинчи финалчи номи аниқланди.

Ярим финалда тўқнаш келган британиялик Бредли Синден ва Хитой вакили Шуай Чао ўртасида кечган муросасиз жанг Бредлининг 33-25 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Шу тариқа, Улуғбек Рашидов Олимпия ўйинларининг олтин медали учун британиялик таэквондочига қарши даянга кўтарилади. Қайд этиш керакки, ўзбекистонлик таэквондочилар биринчи марта финал баҳсларида иштирок этмоқда.

Маълумот учун, Бредли Синден таэквондо бўйича амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади. Британиялик спортчининг ёши 22 да, ўзбекистонлик атлет эса 19 ёшни қарши олган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 3.2
t
×