FIFA президенти Жаҳон чемпионатини Исроил ва Фаластинда ўтказишни таклиф қилди

Спорт 1601
image
-

FIFA президенти Жанни Инфантиньо 2030 йилги Жаҳон чемпионатини Исроил ва Фаластинда ўтказишни таклиф қилди. Бу ҳақда “The Telegraph” нашри хабар берди.

“Нима учун Жаҳон чемпионатини Исроил ва қўшни мамлакатларда ўтказа олмаймиз? “Авраам келишуви”ни инобатга олиб, нима учун Жаҳон чемпионатини Исроил ва унга қўшни мамлакатларда, жумладан, Фаластинда ўтказа олмаймиз? Менимча, бу яхши фикр. Бизда, ҳали 9 йил бор, бу вақт орасида ҳамма нарса бўлиши мумкин”, дейди Инфантиньо Исроил Бош вазири Нафтали Беннет билан учрашувда. 

Маълумот учун, “Авраам келишуви” БАА, Исроил ҳамда АҚШ ўртасидаги муносабатларни меъёрга келитирувчи келишув ҳисобланади. Кейинроқ бу шартномага Баҳрайн ҳам қўшилган.

Аввалроқ, Инфантиньо Жаҳон чемпионатини ҳар икки йилда ўтказиш ғоясини қўллаб-қувватлаши ҳақида гапирган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 75
Рейтинг: 3
t
×